РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ
Ўқув қўлланмада рақамли иқтисодиётнинг назарий асослари, унинг эволюцияси муҳокама қилинади, бошқарувнинг янги объектлари – платформалар ва бизнес экотизимлари, бизнесни бошқаришнинг янги тамойиллари, рақамли иқтисодиётнинг замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш ва қўллашда юзага келадиган муаммолар ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, молия-банк тизимини ислоҳ қилиш концепцияси берилган, блокчейн, криптовалюта, Биткоин тушунчалари ва уларнинг орасидаги фарқ, шунингдек, улардан Ўзбекистонда фойдаланиш рисклари, сунъий интеллект ва жаҳон иқтисодиётида рақамлаштиришнинг замонавий тенденциялари очиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Бизнес информатика”, “Информатика ва ахборот технологиялари (иқтисодиёт)” бакалавр таълим йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида рақамли иқтисодиёт масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, изланувчилар, магистрантлар ва шу соҳага қизиқувчи кўп сонли китобхонларга мўлжалланган.
- Nashriyot
- Тошкент
- Yil
- 2020
- Sahifalar
- 376
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -