ЭКОЛОГИК БОШҚАРУВ
Монографияда илк бор экологик бошқарувни муайян давлат ёки маъмурий бирликлар доирасидаги тадқиқотлар объекти сифатида эмас, балки глобал миқёсдан то локал даражага тушувчи тизимлашган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш объекти сифатида қараш ёқлаб чиқилган. Унда маълум бир экотизимларда содир бўлаётган организмлар ўзаро ҳамда уларнинг яшаш макони ва атроф табиий муҳити ўртасидаги боғлиқликка таъсир этаётган экологик ҳодиса, ҳолат ва воқеалар маъмурий чегараларга бўйсунмай қўйгани исбот қилиб берилган. Шунинг учун ҳам глобаллашув жараёнининг жадаллашуви универсал ёки ихтисослашган халқаро ташкилотларнинг ролини ошираётгани, дунё ҳамжамияти томонидан қабул қилинаётган қоида ва қонуниятлар эса муайян давлатнинг миллий ҳамда локал экологик бошқарувига кенг жалб қилиш талаб қилинаётганлиги кўрсатиб ўтилган.
- Nashriyot
- Тошкент «Spectrum Media Group»
- Yil
- 2015
- Sahifalar
- 144
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -