Kirish
sh.Avazova
O‘qituvchilarga qaytish O‘qituvchi profili

sh.Avazova

Ijtimoiy fanlar va huquq kafedrasi dotsenti v.b.,
Yuridik fanlar nomzodi

Biografiya

Юридик фанлар номзоди, доцент в.б. Авазова Шоира Тухтамуродовна умумий меҳнат фаолияти бўйича 33 йиллик иш тажрибасига эга. 1993–1998-йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида талабаси бўлган. Ш.Авазова ўз меҳнат фаолиятини Тошкент давлат педагогика университети тарих факультетида бошлаган. У 2001-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети аспирантурасида таҳсил олган, Ислом ҳуқуқи кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритган. 2011-2023 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тарих факультетида ишлаган. Ҳозирги вақтда “Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ” кафедpаси доценти вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Шу кунга қадар Ш.Авазова 50 яқин илмий-услубий ишлар муаллифи бўлиб, улар қаторида 1 та монография, 1 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар мавжуд. Унинг ишлари нафақат Ўзбекистон, балки нуфузли халқаро илмий журналлар ва тўпламларда ҳам чоп этилган. Илмий фаолиятида асосий эътибор ислом ҳуқуқи, конституциявий ҳуқуқ соҳаларидаги долзарб муаммоларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишга қаратилган.

Ш.Авазова педагогик фаолияти давомида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, ўқитиш жараёнига илғор таълим технологияларини жорий этиш, талабаларнинг мустақил фикрлаш қобилияти ва амалий кўникмаларини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширган. Унинг дарслари замонавий ёндашувлар ва инноватсион методлар асосида олиб борилиб, талабаларнинг назарий билимлари билан бир қаторда, уларнинг амалий тажрибасини шакллантиришга қаратилган.

Ш.Авазова илмий раҳбар сифатида ҳам самарали фаолият юритиб, унинг раҳбарлигида бир қатор битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссеретациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.

O‘qituvchi ishlari

10 ish