Saidjalolov Saidafzal Saidxanbalovich
Ijtimoiy fanlar va huquq kafedrasi dotsenti,
tarix fanlari bo’yicha falsafa doktori (PhD)
Biografiya
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Саиджалолов Саидафзал Саидханбалович умумий меҳнат фаолияти бўйича 35 йиллик иш тажрибасига эга. Меҳнат фаолиятини 1991–1996-йилларда Тошкент ислом институтида талабаси сифатида бошлаган. 1996-1999 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Масжидул-хайр жомеъ масжиди имом-хатиби, 1999-2003 йилларда. - Тошкент ислом университети талабаси, 2003-2005 йилларда Тошкент ислом университети Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси ўқитувчиси, 2003-2006 йилларда Тошкент ислом университети магистранти, 2005- 2010 йилларда Тошкент ислом университети «Зиё» студияси раҳбари, 2010-2015 йилларда Тошкент ислом университети Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси катта ўқитувчиси, 2015-2015 йилларда Тошкент ислом университети Нашриёт-матбаа бирлашмаси матбуот ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежери, 2015- 2018 йилларда Тошкент ислом университети Нашриёт-матбаа бирлашмаси бош муҳаррири, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси катта ўқитувчиси, 2020.-2024 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO кафедраси катта ўқитувчиси, 2024-2025 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ кафедраси доцент в.б., 2025 йилдан бери Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ кафедраси доценти лавозимида фаолият юритмоқда.
Шу кунга қадар С.Саиджалолов 100 дан ортиқ илмий-услубий ишлар муаллифи бўлиб, улар қаторида 4 та монография, 2 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 90 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар мавжуд. Унинг ишлари нафақат Ўзбекистон, балки нуфузли халқаро илмий журналлар ва тўпламларда ҳам чоп этилган. Илмий фаолиятида асосий эътибор исломдаги мазҳаблар ва оқимлар, ислом ҳуқуқи соҳаларидаги долзарб муаммоларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишга қаратилган.
С. Саиджалолов педагогик фаолияти давомида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, ўқитиш жараёнига илғор таълим технологияларини жорий этиш, талабаларнинг мустақил фикрлаш қобилияти ва амалий кўникмаларини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширган. Унинг дарслари замонавий ёндашувлар ва инноватсион методлар асосида олиб борилиб, талабаларнинг назарий билимлари билан бир қаторда, уларнинг амалий тажрибасини шакллантиришга қаратилган.
Шу билан бирга, С.Саилжалолов Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси илмий лойиҳаларида ҳам фаолият юритиб, кўпжилдли “Ислом” энциклопедиясини нашрга тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
С.Саиджалолов илмий раҳбар сифатида ҳам самарали фаолият юритиб, унинг раҳбарлигида бир қатор битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссеретациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.
Kontaktlar
O‘qituvchi ishlari
9 ish