Ismoilov Mas'udxon Maxdiyevich
“Islomshunoslik va islom sivilizatsiyasini
o‘rganish ICESCO” kafedrasi dotsenti
tarix fanlari nomzodi
Biografiya
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМШУНОСЛИК АКАДЕМИЯСИ “ИСЛОМШУНОСЛИК ВА ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИ ЎРГАНИШ ICESCO” КАФЕДРАСИ ДОЦЕНТИ, ТАРИХ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ ИСМОИЛОВ МАСЪУДХОН МАХДИЕВИЧНИНГ
БИОГРАФИЯСИ
Исмоилов Масъудхон Махдиевич 1975 йил 18 февралда туғилган, миллати ўзбек, 2001 йил Ўзбекистон Миллий университетининг Тарих факультетини тугатди. Шу йилдан бошлаб мазкур факультетнинг «Манбашунослик ва архившунослик» кафедрасида ўқитувчи, доцент вазифасини бажарувчи ва доцент лавозимларида ишган.
2018 йилдан ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.
М.М.Исмоилов илмий фаолияти давомида ўз устида ишловчи, изланувчи педагог, олим сифатида танилди. У бир қатор махсус фанлардан дарс беради.
Мазкур йиллар давомида М.Исмоилов журнал ва тўпламларда 100 га яқин илмий мақола эълон қилган, 4 та ўқув қўлланма ва битта дарслик чоп эттирган.
2012 йили “Обидалардаги дурдона битиклар (Самарқанд)” номли туркум нашрининг муаллифларидан бири бўлган. Шу йили хорижий грант асосида германиялик манбашунослар билан ҳамкорликда “A cataloge of Arabic-script documents from the Samarqand museum” номли монографияни тайёрлагаб, чоп эттирган (Istanbul, 2012. – 687 p.).
Шунингдек, М.Исмоилов 2013 йили “Тарих атамалари луғати” китобини ёзиб нашр эттирди (Т.: “Академнашр”, 2013─ 560 б. 29,5 б.т.) ҳамда Абуллайс ас-Самарқандийнинг «Бўстон ул-орифийн» асарини (Т.: “Моварауннаҳр”, 2014─ 240 б. 14,5 б.т.). Уқўлёзма манбаларни араб тилидан таржима қилиб, “Аждодларимиз маънавий меросидан” номли хрестоматияни нашр эттирди (Тошкент: Фан, 2014. ─ 200 б.). 2025 йили Хилватийнинг “Мавлуди шариф” асарини чоп эттирди (Т.,: ТИИ, 2015. ─ 300 б.). Шунингдек, М.М.Исмоилов Ғаззолийнинг «Шарҳу асмауллоҳ ал-ҳусна» каби қатор асарларни таржима қилиб нашр эттирган. Бундан ташқари қатор асарлар таржимаси устида ишлаяпти.
М.М.Исмоилов республикамизда ва хорижда ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Академия иқтидорли талабалари билан алоҳида ишлаб, ҳадис фани бўйича тўгараклар олиб бормоқда. У доимий равишда ўз малакасини, илмий-назарий савиясини ошириш устида қатъият ва сабр-тоқат билан ишлайди. У камтаринлиги, тўғрисўзлиги, ташаббускорлиги туфайли жамоанинг ҳурматига сазовор бўлган.