Alimov Xo'jageldi Mustafoyevoch
«Din psixologiysi va pedagogika» kafedrasi professori v.b.,
psixologiya fanlari doktori (DSс).
Biografiya
Алимов Х.М. 1984 йилда Денинград (ҳозирги Санкт-Петербург) Давлат Университетининг психология факултетини битирганидан сўнг Тошкент Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтида илмий ходим сифатида ўз фаолиятини бошлади. Умумий меҳнат стажи 49 йил, жумладан педагогик стажи 38 йилни ташкил этади.
1995 йилнинг 30 октябрида дпрофессор Эргаш Ғозиев раҳбарлигида «Бадиий адабиёт таржимонларининг ёш ва индвидуал психологик хусусиятлари» мавзуида 19.00.05 – Ёш ва педагогик психология ихтисослиги бўйича мамлакатимизда психология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун илк диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.
2022 йилнинг май ойида тайёрлаган ва нашр этган бир нечта ўқув ва ўқув-методик ишлари, илмий мақолалари ҳамда сермахсул педагогик фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан психология ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонига муносиб кўрилди.
2023 йилнинг 25 май кунида олим «Тасаввуф таълимоти ва амалиётининг психологик жиҳатлари» мавзуида 19.00.07 – Дин психологияси йўналишида докторлик диссертациясини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилди.
Кейинги беш йил давомида 15 та илмий мақола ва 2 та дарслик ҳамда 3 та ўқув қўлланма (2 таси ҳаммуаллифликда) нашр қилди. Бугунги кунгача у психология ихтисослиги бўйича 4 нафар психология ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD), ўнлаб магистрлар ва бакалаврларни тайёрлади. Ҳозирда ҳам бир нечта битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари ҳамда мустақил изланувчилар илмий ишларига раҳбарлик қилмоқда.
Алимоф Х.М. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида 2019 йилдан бери асосий штатда фаолият олиб бормоқда ва ҳозирда академияда таҳсил олаётган талабаларга: психология, дин психологияси, Шарқ психологияси каби фанлардан илғор педагогик технологиялар асосида юқори савиядаги машғулотларни олиб бормоқда.