Kirish
Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар Дарслик
Material · UZ

Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар Дарслик

Хўжалик жамиятининг барча жабҳаларида интеграция ва глобаллашув жараѐнлари кучайиб бораѐтган бир даврда жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлардаги асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг умумий ривожланиш хусусияти ўзгариб бораѐтган бир даврда Ўзбекистон Республикаси ҳам жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда. Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар ривожланмоқда. Хусусан, ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатлар иқтисодиѐтини ўрганиш, шунингдек бозор иқтисодиѐтининг ривожланишидаги ютуқ – камчиликлари, ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги тўғри ѐндашувлар бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиб бораѐтган Республикамиз иқтисодиѐтини ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқишда тажриба сифатидаги аҳамияти каттадир. Дарслик олий таълим, коллеж ва лицей талабалари, аспирант, илмий ходим, магистрант, шунингдек жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар билан шуғулланувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ғуломов С. С 0.00 4 0 0 mavjud
PDF / onlayn kitob
Nashriyot
ТОШКЕНТ
Yil
2006
Sahifalar
-
Fond bo'limi
-
Nashr turi
-
Bo`lim
-
P.S.
-
Mamlakat
-
Kutubxona
-
Kitobni baholang 0.00 / 5 · 0 baholar
Baholash uchun kiring

O'xshash kitoblar