"Тупроқшуносликка кириш" фанидан ўқув-услубий мажмуа
Тупроқшуносликка кириш фани тупроқшунослик мутахассислиги бўйича ўқитиладиган фанлар, тупроқшуносликнинг таркибий қисмлари ва йўналишлари ҳақида дастлабки билимларни бериш билан бирга тупроқ ҳақидаги дастлабки пойдевор билимларни талабаларга ўргатишда ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга молик ҳисобланади. Бу фанни ўқиш давомида олинган билимлар асосида мутахассислик фанларида ўрганиладиган муаммоли мавзулар мазмуни ва моҳияти ҳақида тушунчалар пайдо бўлади. Ундан ташқари тупроқ ва унинг биосферадаги роли, инсон ҳаётида тутган ўрни, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда бош манба сифатида тупроқлардан самарали фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза қилишни илмий асосда ташкил этиш имкониятлари ўргатилади. Иккинчи томондан, бу фанни мукаммал ўзлаштириш билан талабалар тупроқшуносликнинг барча тармоқлари - тупроқ кимёси, физикаси, бонитировкаси, биологияси, экологияси каби фанларни ҳам чуқур ўрганишларида асос бўлади.
- Nashriyot
- -
- Yil
- 2016
- Sahifalar
- 222
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -