ТЕРРОРЧИЛИК ХУСУСИЯТИГА ЭГА ЖИНОЯТЛАРНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ВА КРИМИНОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Ушбу монографияда террорчилик хусусиятига эга жиноятларнинг тушунчаси, террорчилик хусусиятига эга жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни нормаларининг ривожланиш тарихи, мазкур туркумга кирадиган жиноятларнинг юридик таҳлили ва криминологик тавсифи, шунингдек террорчилик хусусиятига эга жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган айрим давлатлар жиноят қонунларининг таҳлили ва миллий қонунчилик нормаларини такомиллаштириш истиқболлари ёритилган. Бундан ташқари, ушбу мавзуга оид илмий-назарий адабиётлар, суд-тергов амалиёти материаллари ва статистик маълумотларидан фойдаланган ҳолда монографик тадқиқ амалга оширилган. Монография олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳуқуқшунослик йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талаба, курсант ва тингловчиларга, мазкур мавзуга оид илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларга, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига, ушбу мавзуга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- Nashriyot
- Тошкент давлат юридик университети
- Yil
- 2024
- Sahifalar
- 362
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -