Таълим сифатини бошқариш
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий модели Ғоялари асосида педагогика назарияси ва амалиётида таълим сифатини бошқариш масалаларини тадқиқ этиш йўлидаги дастлабки изланишлар маҳсулидир. Китобда таълим сифатини бошқаришнинг моҳияти, ижтимоий-педагогик ва психологик хусусиятлари, таълим сифатини ошириш омиллари, хусусан, давлат, жамият, таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда педагогик жамоанинг таълим, унга мувофиқ равишда кадрлар тайёрлаш жараёнининг сифатини ошириш йўлидаги фаолияти, асосий жараёни тўғрисида сўз юритилади; таълим сифатини назорат қилиш, баҳолаш ушбу мақсадда амалга оширилаётган мониторингнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилади. Мазкур китоб фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқарув органларининг ходимлари, тадқиқотчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот, унинг натижалари билан қизиқувчи кенг жамоатчилик вакиллари учун мўлжалланган.
- Nashriyot
- Тошкент «Турон-Иқбол»
- Yil
- 2006
- Sahifalar
- 168
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -