Ruboiyot
Жалолиддин Румий — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. Буюк Ҳёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам «Хизр чашмаси» деб атаган. Машҳурликда Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, Саъдийнинг «Гулистон»и, Ҳофизнинг «Девон»и билан бир қаторда турган, форсий Қуръон номи билан шуҳрат қозонган «Маснавийи маънавий»ни инсон маънавий ҳаётининг қомуси сифатида нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ихлос билан ўрганишган. «Декамерон» асаридаги кўплаб сюжет ва мотивларни Шарқ оғзаки ва ёзма адабиётидан олган Жовани Боккаччо «Маснавийи маънавий»даги қатор ҳикоятлар асосида ҳам новеллалар яратганлиги маълум.
- Nashriyot
- -
- Yil
- 2008
- Sahifalar
- 36
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -