НОН БИОКИМЁСИ (Дарслик)
Ушбу дарсликда нон тайёрлашнинг ҳар бир босқичида кечувчи биокимёвий жараёнларни ифодаловчи маълумотлар келтирилган. Хамир қоришда оксидловчи ферментлар таъсирида оқсил моддаларнинг ўзгариши ва бунда липидли фракциянинг ролига алоҳида эътибор берилган. Китобда крахмал бўлмаган полисахаридлар ва уларнинг оксидланиш маҳсулотларини аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Буғдой ва жавдар ярим фабрикатларида бижғишни келтириб чиқарувчи турли микроорганизмлар, уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, шунингдек улар таъсирида муҳит кислоталилигининг ўзгариши батафсил баён этилган. Китобда буғдой, жавдар ва тритикале унларининг новвойлик хусусиятларини белгиловчи асосий биокимёвий омиллар, шунингдек унларнинг хусусиятларини бошқариш имкониятлари батафсил кўриб чиқилган. Унда буғдой нони сифатини яхшиловчиларни танлаш схемалари ҳам берилган. Дарслик олий ўқув юртларининг 5321000-Озиқ-овқат технологияси (нон, макарон ва қандолат маҳсулотлари) йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун мўлжалланган. Ундан ўқитувчилар, изланувчилар ва нонвойчиликка қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси ҳам фойдаланиши мумкин.
- Nashriyot
- Тошкент
- Yil
- 2020
- Sahifalar
- 302
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -