МИЛЛИЙ ВА ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ
Мазкур дарсликда миллий иқтисодиёт ва унинг халқаро иқтисодиёт тизимига трансформацияси тўғрисидаги асосий ижтимоий-иқтисодий категориялар ва тушунчалар назарий мазмуни жиҳатидан таҳлил қилинган. Бунда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, уларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари, бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиёт ривожланишининг асосий жиҳатлари, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг иқтисодий асослари ва унинг глобал иқтисодиёт тизимига қўшилиши масалалари, миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш жараёнидаги устуворликлар, ҳудудларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши, халқаро ҳамкорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўллари асосланган. Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ тайёрланган. Унда республикамиз ва хорижий мамлакатларда чоп этилган дарсликларда, монографияларда баён қилинган миллий иқтисодиётга оид ғоялар ҳамда концепциялар умумлаштирилган. Ҳар бир бобнинг якунида келтирилган хулосалар, назорат ва муҳокама учун саволлар амалий - назарий семинар машғулотларида ўқитувчи раҳбарлигида мавзуни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Улар ҳар бир бобнинг мазмунини шунчаки ёдда сақлаш эмас, балки иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришнинг моҳияти ва йўлларини чуқур идрок этишга йўналтирилган. Дарслик олий ўқув юртларининг иқтисодиёт ва бошқа таълим йўналишлари талабалари, магистрантлари, коллеж талабалари, лицей ўқувчилари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтисодиёт назарияси ва амалиёти билан шуғулланаётган мутахассислар учун мўлжалланган.
- Nashriyot
- Т.:
- Yil
- 2010
- Sahifalar
- 316
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -