Марказий Осиё тарихи замонавий тарихшунослигидаги ёндашувлар
Ушбу илмий оммабоп китоб 2018 – 2019 йилларда Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (Марказий Осиё мамлакатлари бўйича) мутахассислиги (5А120304) бўйича таълим олувчи магистратура талабаларига “Марказий Осиё замонавий тарихшунослигининг концепциялари” махсус курсини ўқитиш учун ёзилган ўқув қўлланмаси асосида тасниф қилинган. Унда умумлаштирувчи дарслик, ўқув адабиётлари ва академик нашрларда кам эътибор берилган Марказий Осиё тарихшунослигининг долзарб муаммолари, хусусан, Maрказий Осиё замонавий тарихшунослигида мавжуд бўлган турли ёндашувлар ва концепциялар кенг ёритилган. Китобдан Марказий Осиё тарихи тарихшунос- лиги ва манбашунослиги бўйича илмий тадқиқот олиб борувчи ёш олимлар ва мутахассилар, шунингдек, олий таълим тизимида мазкур йўналиш бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва ёш изланувчилар фойдаланиши мумкин.
- Nashriyot
- FAN ZIYOSI
- Yil
- 2023
- Sahifalar
- 201
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -