ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ИҚТИСОДИЁТИ. Ўқув қулланма
Хўжалик жамиятининг барча жабҳаларида интеграция ва глобаллашув жараёнлари кучайиб бораётган бир даврда хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, уларнинг ривожланиш хусусиятларини ўрганиш, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлардаги асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш хусусияти ўзгариб бораётган бир даврда Ўзбекистон Республикаси ҳам жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда. Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар ривожланмоқда. Хусусан, хорижий мамлакатлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётини ўрганиш, шунингдек бозор иқтисодиётининг ривожланишидаги ютуқ – камчиликлари, ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги тўғри ёндашувлар бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиб бораётган Республикамиз иқтисодиётини ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқишда тажриба сифатидаги аҳамияти каттадир. Ўқув қулланма олий таълим, коллеж ва лицей талабалари, аспирант, илмий ходим, магистрант, шунингдек хорижий мамлакатлар иқтисодиётини ўрганувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- Nashriyot
- Тошкент
- Yil
- 2006
- Sahifalar
- 157
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -