ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ ИҚТИСОДИЁТИ
Ўшбу дарсликнинг мақсади бакалаврларга хизматлар кўрсатиш корхоналари фаолияти бўйича чуқур билимлар бериш; уларнинг кўсаткичларини таҳлил қилиш усулларини чуқур ўрганишни таъминлаш; бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда хизматлар соҳасини прогнозлаш ва режалаштириш усул-услубларини баён этиш; уларни амалиётда қўллаш йўлларини талабаларга тушунтириш, хизматлар бозори конъюнктурасидаги ўзгаришларни баҳолай билиш; хизматлар соҳасидаги муаммоларини ҳал қилишга ижодий ёндашиш; ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотларни хизматлар соҳасидаги амалга оширилиши юзасидан стратегик ва жорий қарорларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётда ижросини таъминлаш, хизматлар соҳасининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш каби масалалар тўғрисида назарий ва методологик билимларга, кўникмаларга эга бўлишини таъминлашдан иборат. Дарслик 5610100 – Хизматлар соҳаси (ресторан иши) ва 5610101 – Хизматлар соҳаси (товар экспертизаси хизматларини ташкил этиш бўйича) бакалавр йўналишларида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ундан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил-изланувчилар, талабалар, малака ошириш курслари тингловчилари, соҳа раҳбарлари ва мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.
- Nashriyot
- Самарқанд
- Yil
- 2020
- Sahifalar
- 319
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -