ХАЛҚАРО ХУСУСИЙ ҲУҚУҚ МУАММОЛАРИ
Мазкур ўқув қўлланма халқаро хусусий ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва унинг кодификацияси билан боғлиқ муаммоларга бағишланган. Ўқув қўлланмада халқаро хусусий ҳуқуқ предметини ташкил қилувчи муносабатлар доираси кенг таҳлил қилинган ҳолда унинг миллий ҳуқуқ тизимида тутган ўрни белгиланган ва унинг кодификацияси билан боғлиқ муаммолар, хорижий мамлакатларда халқаро хусусий ҳуқуқ кодификацияси ва унификацияси жараёнлари кўрсатилган. Ўқув қўлланма магистрларга халқаро хусусий ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни борасидаги тасаввурларини чуқурлаштиришга, муаммоларни аниқлашга ҳамда бакалавриатурада олинган билимларини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ушбу қўлланмадан нафақат талаба-магистрлар, илмий ва педагог ходимлар, балки докторлик диссертациялари устида ишлаётган тадқиқотчи олимлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
- Nashriyot
- Тошкент
- Yil
- 2020
- Sahifalar
- 167
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -