Капитан врунгелнинг саргузаштлари
Қирқ йил муқаддам мен Андрей Нексаров ёзган "Капитан врангелнинг саргузаштлари" повестини қўлёзма ҳолидаёқ ўқиб чиққан эдим. Ўшанда довюрак капитан ўзининг дилкаш ҳамроҳлари Лом ва Фукс билан "Хатар" елканли кемасида жаҳон бўйлаб денгиз сафарига чиққанини билардим. Шундан буён оламда кўп нарсалар ўзгариб кетди. Дунё харитаси бошқача бўлиб қолди, инсон космосга чиқди, атом кемалари илгари сира бориб бўлмайдиган музликларга йўл солди... Одамлар янги қувонч, янги ташвишлар билан яшай бошладилар. Бу давр ичида кўпдан-кўп янги китоблар оламга келди. Аммо кичкина "Хатар" кемаси бугунги кунга қадар бадиий адабиётнинг поёнсиз океанини тарк этмай, сузиб юрибди. Капитан Врунгель ўз кемасининг ортида кўпгина бадиий қайиқчаларни қолдириб, ҳамон йўлдан адашмай мухлислари қалбларига тобора чуқур кириб бормоқда. Капитан Врунгель беқиёс лофчи Мюнхаузен, ботир Робинзон ёки ақлли Том Сойер сингари миллион-миллион ўғил ва қиз болаларнинг чинакам севимли қахрамони бўлиб қолди. "Қахрамон Врунгелнинг саргузаштлари" повестининг дастлабки китобхонлари бугунги кунда бува ва буви бўлиб қолишган. Бу китобнинг биринчи нашрини қидириб амримаҳол. Капитан Врунгель эса ҳаливери пенсияда чиқиш ниятида эмас. У ўзининг ноёб ва нодир ишини ҳали ҳам давом эттирмоқда: китобхонларга қувноқ дамлар бахш этмоқда, уларни бахтсизлик ва қийинчиликларни мардона енгишга ўргатмоқда. Ушбу китобни илк бор қўлига олаётган ўқувчиларга ҳавас қиламан: улар кўпгина ажойиб-ғаройиб воқеаларни билиб оладилар, шубҳасиз, денгизга меҳр қўядилар, ҳеч бўлмаганда яйраб-яйраб ҳушчақчақлик қиладилар
- Nashriyot
- Тошкент: Ёш гвардия
- Yil
- 1984
- Sahifalar
- 160
- Fond bo'limi
- 8. Адабиётшунослик.
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- 82
- P.S.
- Н-42
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -