ГЕОЛОГИЯ БЎЙИЧА ДАЛА ЎҚУВ АМАЛИЁТИ ВА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИ
Ўқув қўлланмада дала ўқув амалиёти жойлашган худуднинг географик ўрни, геологик тузилиши, у ерда кузатиладиган эндоген ва экзоген жараёнлар ҳамда геологик структураларни талабалар томонидан ўзлаштириш давомида риоя қилиниши талаб этиладиган хавфсизлик техникаси қоидалари ёритилган. Ўқув қўлланманинг биринчи бобида нураш жараёнлари, шамолнинг, вақтинча ва доимий сув оқимларининг, ерости сувларининг геологик ишлари, худуднинг геоморфологик бирликлари ва рельеф ҳосил бўлиш жараёнлари ёритилган. Китобнинг иккинчи боби амалиёт ҳудудида тарқалган чўкинди ҳосилаларнинг стратиграфик комплексларига, магматизми ва магматик жинсларига, тектоник структураларга, худуднинг геологик ривожланиш тарихига ва фойдали қазилмаларига бағишланган. Ўқув қўлланманинг учинчи бобида Оқсоқ-ота дала-ўқув амалиёти худудини “Globar Mapper” дастури ёрдамида геологик моделини тузиш технологиясига доир маълумотлар келтирилган. Китобнинг тўртинчи бобида талабалар томонидан ўқув амалиётини ўтиш даврида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳатлар берилган. Бундан ташқари, амалиёт ҳудудида кенг тарқалган турли касалликларни даволашда фойдаланиш мумкин бўлган доривор ўсимликларнинг қисқача таърифи баён этилган ва уларнинг фотосуратлари келтирилган. Ўқув қўлланманинг бешинчи бобида эса амалиёт дастурида кўзда тутилган ва бажарилиши лозим бўлган маршрут йўналишлари ҳамда кузатув нуқталари таърифланган. Амалиёт худудида кузатиш мумкин бўлган хар бир геологик жараён тўғрисида талабаларда тўлақонли тасаввур ҳосил қилиш мақсадида, қўлланма кўплаб рангли фоторуратлар билан бойитилган.
- Nashriyot
- Тошкент
- Yil
- 2019
- Sahifalar
- 287
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -