ФАРМАКОИҚТИСОДИЁТ II қисм
Фармакоиқтисодиёт фанидан ўқув қўлланмада дори воситаларининг самарадорлигини аниқлаш, ножўя таъсирини ўрганиш, нархларини таҳлил қилиш ҳамда шу асосда, аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларининг дори воситалари билан таъминланиши бўйича назарий билимлар, амалий кўникмалар берилган. Фармакоиқтисодиёт фанидан ўқув қўлланмада берилган мавзулар 5А510502 – Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш мутахассислиги бўйича магистратура талабаларининг дунёқарашини шакллантиради ва етук кадр бўлиши учун замин яратади. Ўқув қўлланмадан магистратура талабалари, фармацевтика институти талабалари, шу билан биргаликда, мустақил изланувчилар ва фармацевтлар малакасини ошириш факультетида таҳсил олаётган тингловчилари фойдаланишлари мумкин. Ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва бошқа меъёрий-ҳужжатлар ўз аксини топган. Ўқув блокларида 2.00 мутахассислик фанларида Фармакоиқтисодиёт фани келтирилган. Ўқув қўлланма 9-график, 36-жадвалдан иборат
- Nashriyot
- Тошкент
- Yil
- 2020
- Sahifalar
- 282
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -