ФАЛСАФА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА 2019
Инсоният яратган маънавий бойликлар орасида фалсафа илмида тўпланган ҳикматлар хазинаси, атоқли файласуфлар мероси, уларнинг асарлари муҳим ўрин тутади. Хар бир даврнинг буюк донишмандлари ўз юрти ва халқининг тафаккури, руҳияти ҳамда орзу-интилишларини фалсафий таълимотларида ифода этганлар, жамият фаровонлиги ва миллат равнақи учун хизмат қиладиган юксак ғояларни ўртага ташлаганлар. Халқни буюк мақсадлар сари етакловчи бу ғояларнинг муайян давр мафкурасига айланишида фалсафий билимлар катта аҳамият касб этади. Инсоният азал-азалдан олам ва одам нима, улар қандай пайдо бўлган, воқелик қандай қонуниятлар асосида яшайди, ўзгаради ва тараққий этади, деган саволларга жавоб излайди. Умрнинг мазмуни нимадан иборат, авлодлар ортидан авлодлар келиб-кетаверишида қандай маъно бор каби масалалар барчани ўйлантиради. Фалсафа ана шундай масалалар билан шуғулланади. У ниҳоятда қадимий фан. Олам ва одамлар ўртасидаги муносабатлар инсон қадри ва умрнинг мазмуни, дунёдаги ўзгаришлар, ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик ҳамда тараққиётнинг умумий қонуниятлари фалсафанинг асосий мавзулари ҳисобланади
- Nashriyot
- ТОШКЕНТ
- Yil
- 2019
- Sahifalar
- 190
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -