CИЁСАТШУНОСЛИК Ўқув қўлланма
Мазкур ўқув қўлланма Тошкент давлат юридик университети “Сиёсатшунослик” модули ўқув дастури асосида тайёрланган бўлиб, унда қуйидаги мавзулар ўз аксини топган: Сиёсатшунослик ўқув фани сифатида. Сиёсий ҳокимият: унинг моҳияти, манбалари ва фаолиятининг механизмлари. Сиёсий тизим ва унинг турлари. Ўзбекистоннинг сиёсий тизими. Сиёсий элита ва сиёсий етакчилик. Демократия – сиёсий тизим барқарорлигининг муҳим омили сифатида. Сиёсий онг ва сиёсий маданият. Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати. Ўзбекистон ривожига тўсқинлик қилувчи хавф-хатар ва таҳдидлар.Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати. Мазкур мавзуларнинг мазмун-моҳиятини ёритишга ҳаракат қилинди. Шуни таъкидлаш ўринлики, жамиятнинг ривожланишида ва юксалишида сиёсий билимларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Жонажон Ватанимизнинг ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашув жарёнларининг мустаҳкам қарор топиб бораётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай бир даврда ижтимой-сиёсий жараёнларни чуқур англаб етадиган, юксак ақл заковатли, дунёқараши кенг, мустақил тафаккурга эга ёшларни тарбиялаб камолга етказиш давр талабидир. Мазкур қўлланманинг ҳам мақсади айнан юқоридаги масалаларни талаба ёшларга сингдиришда яқиндан ёрдам беришдир. Ушбу ўқув қўлланма Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабалар учун шунингдек, Олий ўқув юрти талабалари ҳамда сиёсатшунослик билан қизиқувчи барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- Nashriyot
- ТОШКЕНТ
- Yil
- 2020
- Sahifalar
- 295
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -