Kirish
Чолиқуши
badiiy adabiyot · UZ

Чолиқуши

«Чолиқуши» романи 1922 йилда машҳур турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин томонидан ёзилган. Ёзувчининг энг машҳур асари ҳисобланган ушбу роман 1922 йилда «Вақт» газетасида бўлим-бўлим эълон қилина бошланган. Асар биринчи марта 1923 йилда китоб ҳолида чоп этилган. Ёзувчининг ўзгартиришларидан кейин 1937 йилда «Чолиқуши» романи мукаммал ҳолга келтирилган. «Чолиқуши» ишқий мавзуда ёзилган асар бўлиши билан биргаликда ўша даврнинг ижтимоий муаммоларига моҳирона танқидий ёндаша олган роман сифатида ҳам муҳимдир. «Чолиқуши» Туркияда янги ва модерн даврнинг бошланишини ифодалаган асар ҳисобланади. Романнинг охирги бўлимидан ташқари тўрт қисми бош қаҳрамон Фериденинг хотира дафтари сифатида унинг тилидан ҳикоя қилинади ва икки ярим ёшидан бошлаб йигирма беш ёшига етгунча, муҳаббати Камронга эришгунча бўлган воқеларни ўз ичига олади. Бешинчи қисмда эса Фериде ва Камроннинг топишиши ҳикоя қилинади. Фериде романнинг бош қаҳрамони, бундан ташқари, асарнинг дастлабки тўрт боби ҳам унинг тилидан ҳикоя қилинади. Олти ёшида Мўсулда касал онасидан айрилиб қолган Фериде Истанбулда бувиси билан яшашни бошлайди. Тўққиз ёшида бувиси ҳам вафот етади. Отаси уни қолиб ўқиши мумкин бўлган Dam do’Sion номли француз қизлар мактабига беради. Таътил кунларида эса Фериде холаларининг уйида қолади. Фериде мактабда ҳам қариндошлариникида ҳам бир ерда турмайдиган, жуда шаддод, ярамас, кўзи тушган дарахтга чиқволадиган, хуллас, ҳар қандай безориликдан таб тортмайдиган қиз эди. Мактабда танаффус пайтлари Фариденинг шохдан шохга тирмашаверганини кўрган ўқитувчиси унга «Чолиқуши» деб лақаб қўяди. Ўзи сезмаган ҳолда холаваччаси Камронни севади ва доимо уни Наримон исмли ёш, гўзал бева бир аёлдан қизғониб юради. Камрон ёш, келишган ва жуда нозиктаъб йигит. Айни пайтда у ҳам гўзалликда тенгсиз, шўхлиги оламни маҳф етадиган Феридега бефарқ эмас. Фериденинг ноодатий қизғонишлари ҳисларини ошкор қилиб қўяди. Камрон ва Фериде унаштирилади. Унаштирувдан кейин Фериде, севса-да, Камронга нисбатан совуқ ва бефарқ муносабатда бўлади. Фериде кетишини хоҳламаслиги ҳақидаги хаёллари пучга чиққан Камрон тўрт йилга Европага, амакисининг ёнига кетади. Фериде билан унаштирилганига қарамасдан, Камрон Европада Мунаввар исмли бир аёл билан ишқий муносабатда бўлади. Орадан тўрт йил ўтгач, Истанбулга қайтади ва тўй тайёргарликлари бошланиб кетади.Тўйга уч кун қолганда Фериде ўзлари яшайдиган кўшкка келган қоп-қора ёпинчиқли аёлдан Камроннинг Европадаги ишқий муносабатлари ҳақида хабар топади. Камронга кичик бир мактуб қолдириб, кўшкни тарк этади. Фериде қалбида муҳаббати ва Камрон етказган яралар билан Онадўлуга муаллима сифатида йўл олади. Иш қидириб Онадўлунинг жуда кўп шаҳар ва қишлоқларини кезади (Бурса, Зайнилар, Чаноққалъа, Измир, Қушадаси). Зайнилар номли қишлоқда онаси ноқис йўлга кириб кетган Муниса исмли муштипар бир қизчани асраб олади ва у билан яшай бошлайди. Камрондан келган мактубларнинг барчасини ўқимасдан ёқиб юборади. Фериде гўзал, ёш ва мафтункор қиз эди. Аммо бу гўзаллик борган жойларида унга фақат муаммо келтиради. Эркаклар Фериденинг исмини билмасаларда уни «Ипак қурти», «Гул ба шакар» каби номлар билан атайди. Жуда кўпчилик унга турмушга чиқиш таклифи билан юзланади. Бу каби таклифлар ва ҳар хил ғийбатлар сабаб Онадўлуда ўтказган беш йили мобайнида ишдан бўшаш ҳақида кўплаб аризалар ёзишига, тинимсиз яшаш жойини ўзгартириб юришга мажбур бўлади.

Гунтекин 0.00 5 0 2 mavjud
PDF / onlayn kitob Jismoniy kitob
Nashriyot
Янги аср авлоди
Yil
2011
Sahifalar
236
Fond bo'limi
8. Адабиётшунослик.
Nashr turi
badiiy adabiyot
Bo`lim
82
P.S.
Г-95
Mamlakat
-
Kutubxona
UZXIA
Kitobni baholang 0.00 / 5 · 0 baholar
Baholash uchun kiring

O'xshash kitoblar