АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ
Дарсликда Ўзбекистонда аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш, дарахт, бута ва манзарали ўсимликларни алоҳида объектлар учун танлаш услублари келтирилган. Бундан ташқари, кўкаламзорлаштириш тарихи, дарахтзорларнинг микроиқлимга таъсири, режалаштириш турлари, ҳар хил ранглар композициясидан фойдаланиш, дарахтларни меъёрлаштириш ҳақида маълумотлар келтирилган. Ҳар хил объектлар: истироҳат боғлари, ўрмон парклар, кўча, касалхона, мактаб, болалар боғчаси, йўллар, саноат корхоналари худудини кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ комплекс масалалар ёритилган. Шу билан бирга кўкаламзорлаштиришда ишлатиладиган дарахт ва бута турларига таъриф берилган. Худудни технологик тайёрлаш, экилган кўчатларни парваришлаш агротехник ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича маълумотлар келтирилган. Дарслик олий таълимнинг ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзор- лаштириш ва ландшафтли қурилиш бакалавриат ҳамда магистратура мутахассисликлари учун мўлжалланган.
- Nashriyot
- ТОШКЕНТ
- Yil
- 2012
- Sahifalar
- 124
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -