Kirish
АНТРОПОЛОГИЯ
Material · UZ

АНТРОПОЛОГИЯ

Ушбу ўқув қўлланма педагогика олий таълим муассасаларининг 5А110401 - аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (биология) магистратура мутахассислиги учун ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, тўрт бўлимдан иборат. Биринчи бўлим умумий морфология яъни одам танасининг тузилишига, иккинчи бўлим антропогенез муаммолари (тарихий жараёнда приматлар ва одамзоднинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишида ролъ ўйнаган омиллар)га бағишланган. Учинчи бўлимда одамзод ирқларининг пайдо бўлиши, жойи ва яшаш муҳити ҳақида фикр юритилган. Қадимги одамларнинг ҳаёт кечириш тарзи қўлланманинг тўртинчи бўлимидан ўрин олган. Мазкур масалаларни ёритишда жаҳонда ва республикамизда табиий ва ижтимоий фанлар соҳаларида эришилган янги натижалар ва ютуқлардан фойдаланилди. Қўлланма олий таълим муассасаларининг биология ва уни ўқитиш методикаси йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар учун тайёрланган.

А.Т. Ғофуров, С.С. Файзуллаев, А.К. Рахимов, Б. Зохидова, Ф.И. Маткаримов 0.00 3 0 0 mavjud
PDF / onlayn kitob
Nashriyot
Тошкент
Yil
2020
Sahifalar
172
Fond bo'limi
-
Nashr turi
-
Bo`lim
-
P.S.
-
Mamlakat
-
Kutubxona
-
Kitobni baholang 0.00 / 5 · 0 baholar
Baholash uchun kiring

O'xshash kitoblar