Амалий молия асослари
Ўқув қўлланма «Амалий молия» фани дастурига мувофиқ ёзилган. Унда амалий молиянинг фундаментал асослари, хусусан, «Амалий молия»нинг таърифи (тавсифи), уни нима учун ўрганиш кераклиги, уй хўжаликлари ва фирмалар қабул қиладиган молиявий қарорлар, бизнеснинг ташкилий шакллари, мулкка эгалик ҳуқуқи (мулк)ни бошқарувдан ажратиш, корпоратив менежментнинг асосий вазифаси, бозор интизоми: компанияларнинг «ютиб» юборилиши ва корпорацияда молиячининг тутган ўрни билан боғлиқ бўлган масалаларнинг амалий жиҳатлари ўзбек иқтисодий адабиётида молиявий нуқтаи назардан илк бора ўзига хос тарзда акс эттирилган. Қўлланма иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларининг талабалари, магистрантлари, илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва амалий молия масалалари билан қизиқувчи барча ўқувчиларга мўлжалланган.
- Nashriyot
- Т: Янги аср авлоди
- Yil
- 2015
- Sahifalar
- 96
- Fond bo'limi
- 3.Ижтимоий-сиёсий
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- 336 (075)
- P.S.
- М-14
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- UzXIA