Қадимги Хитой тарихи. Диний эътиқоди ва маданияти
Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ушбу моно-графияни нашр этишда ҳомийлик қилган «Максам –Чирчиқ» очиқ акциядорлик жамияти раҳбарияти ва касаба уюшмаси қумитасига ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради. Диёримизда илк бор минг йил муқаддам Абу Райҳон Беруний илмий муо-малага киритган Шарқ халқлари қадим тарихи, диний эътиқоди, илм-фани ва маданияти ҳозирда истиқлол шарофати билан янада кенг қамровда тадқиқ этилмоқда. Бинобарин, эътиборга ҳавола қилинаётган монография ҳам юқорида зикр этилган жараённинг мантиқий давоми. Ушбу асарни яратишда хитой ди-ний-фалсафий, тарихий ва адабий манбалари қатори дунёнинг турли гўшала-рида чоп этилган нашрлардан фойдаланилди. Мазкур монография соҳа мутахассислари, докторантлар, олий ўқув юрти талабалари ва шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- Nashriyot
- -
- Yil
- -
- Sahifalar
- -
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- -
- Bo`lim
- -
- P.S.
- -
- Mamlakat
- -
- Kutubxona
- -