Чтобы читать онлайн -
авторизуйтесь на сайте.
Заполните данные профиля.
Печатная книга
В библиотеке
(нет в наличии)
Для получения книги
авторизуйтесь на сайте
и выберите филиал для брони.
Оцените книгу
О книге
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин дастлабки ўртага ташланган энг долзарб муаммолардан бири маънавият бўлди. Ҳозир ҳам бу муаммо жамиятимизнинг диққат марказида. Зеро, маънавиятсизлик ҳар қандай жамиятни таназзулга олиб бориши шубҳасиздир. Шу боис «Таълим тўғрисида»ги
қонун, Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастурида миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш, ўқувчи шахси асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, ўз Ватани ва халқига содиқ фуқароларни
шакллантиришга алоҳида аҳамият берилган. Хусусан, Кадрлар тайѐрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири бўлган Маънавийахлоқий тарбия ва маърифий ишларда «Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик
шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб амалиѐтга жорий этилади. Шахсни тарбиялаш
ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлиги таъминланади. Умумий
ҳамда педагогик маданиятни ошириш мақсадида, мамлакат аҳолиси орасидаги
маърифий ишлар такомиллаштириб борилади»,-деб кўрсатилади1